Нур Комплекс
Бошланғич тўловсиз · 60 ойгача бўлиб тўлаш

Ойига 3,6 млн —
ўз уйингиз

Бошланғич тўловсиз, 60 ойга: Марғилон Ситидаги 1 хонали (28,86 m²) — ойига 3 602 690 сўм. 20 млн қўйсангиз, махсус таклиф билан 3,1 млн га тушади. Нарх варағи 02.07.2026.

Лойиҳалар

Қаерда
яшамоқчисиз?

Барча лойиҳалар →
Beshbola Buildings ҳақида

Кўпчилик бетонни сотиб олади. Биз ўзимиз қуямиз.

2019-йилда бетон заводидан бошладик, 2021-йилда дробилка қўйдик, 2022-йилда уй қура бошладик. Бугун шағалдан тортиб калитгача бўлган йўл битта гуруҳ — BBB Гроуп ичида. Материални кимдандир кутиб ўтирмаймиз, сифати учун эса бошқага жавобгарликни ағдармаймиз.

2019Бетон заводи ишга тушди
2021Дробилка ишга тушди
2022Beshbola Buildings ташкил этилди
01Беш Бола Бетон

Б10–Б40 маркали бетон, плита ва ФБС блоклар. Водий бўйлаб ўз миксерларимизда етказамиз. Бетон ва хомашё лабораторияда текширилади.

02Беш Бола Дробилка

Шағал ва қум ўзимизда майдаланади — бетоннинг асоси бошидан назоратда.

03Беш Бола Автопарк

Миксер, самосвал ва махсус техника — ижарага олинмаган, ўзимизники.

04Beshbola Buildings

Лойиҳалаймиз, қурамиз ва калитни қўлингизга топширамиз. 2022-йилдан бери.

2 200хонадон — Нур Комплекснинг тўлиқ режаси1
500хонадоннинг калити аллақачон эгаларида1
70%қурилиш материалларини ўзимиз ишлаб чиқарамиз2
60+миксер, самосвал ва бошқа техника — ўзимизники2

1 Фарғона вилояти ҳокимлиги, 24.07.2026 · 2 Компания маълумоти

Нега
Бешбола

Уй — бир умрлик харид. Шунинг учун чиройли сўз эмас, ўзингиз текшира оладиган нарсаларни айтамиз.

01

Материал ўзимиздан

Бетон заводи, дробилка ва автопарк битта гуруҳда. Қурилишга кетадиган материалларнинг 70 фоизини ўзимиз ишлаб чиқарамиз.*

02

Бетон текширувдан ўтади

Бетон ва хомашё қурилишга жўнатилишидан олдин лабораторияда текширилади. Шу бетонни бошқа қурувчилар ҳам биздан олади.*

03

Кўпроқ тўласангиз — арзонроқ

Бошланғич тўловга қараб ҳар 1 m² 1,5 млн сўмгача арзонлашади. Чегирма бутун хонадонга эмас, ҳар бир квадратга ҳисобланади.

04

5 йилга бўлиб тўлаш

Марғилон Ситида хонадон нархини 60 ойга бўлиб тўлайсиз. Ойлик тўловни лойиҳа саҳифасида ўзингиз ҳисоблаб кўринг.

* Компания маълумоти

Махсус таклиф · 22.09.2026 ҳолатига

Бошланғич тўлов қанча катта бўлса, m² шунча арзон

Нур Комплекс, Марғилон Сити ва Олтин Водий учун. Тугаш санаси кўрсатилмаган. Актуаллигини сотув бўлими тасдиқлайди.

Ўз хонадонингизга ҳисобланг →
Бошланғич тўловЧегирма, 1 m²40 m² да тежайсиз
20 млн−300 00012 000 000
50 млн−600 00024 000 000
100 млн−1 000 00040 000 000
Қуриб битказилган

Бу уйларда одамлар яшаяпти

Бепул материаллар

Шошилманг.
Аввал солиштиринг.

Материал Telegram ёки СМС орқали юборилади.

Бепул консултатсия

3 та савол — мос хонадонни биз топамиз

Менежер мос хонадонлар рўйхати ва чегирма билан ҳисобни юборади — офисга келишдан олдин ҳаммасини билиб оласиз.